Ёрдам
Саволингиз бўлса ёки бирор нарса ишламаса, бизга ёзинг — тез жавоб берамиз.
Биз билан боғланиш
Иш вақти: Du-Ju, 9:00-20:00
Кўп сўраладиган саволлар
Тестни расмдан қандай яратаман?
Кабинетда расм ёки файлдан импорт қилинг: тест саҳифасини расмга олинг ёки Word, PDF, Excel файлни юкланг. Quizla савол ва жавобларни ажратади, сиз текшириб тасдиқлайсиз. Ботда эса расм ёки файлни шунчаки юборинг.
Ўқувчилар қандай қатнашади?
Жонли ўйинда экрандаги PIN ёки QR орқали quizla.uz/play саҳифасидан ёки ботдаги /join орқали киради. Мустақил тестда эса сиз юборган ҳавола орқали исталган вақтда ечади — рўйхатдан ўтиш шарт эмас.
Телеграм бот ва сайт битта аккаунтми?
Ҳа. Сайтдаги «Созламалар» бўлимида Телеграм аккаунтингизни уланг — ботда яратган квизларингиз сайтда, сайтдагилари ботда кўринади.
Тариф қандай тўланади?
Сайтдаги «Тариф» саҳифасида карта орқали (чек билан) ёки Click орқали, ботда эса Telegram Stars билан. Промокодингиз бўлса, тўлашдан олдин киритинг.