quizla
Ёрдам

Қоғоз тест: тайёрлаш ва чоп этиш

Жавоб варақларини чоп этасиз, ўқувчилар белгилайди, телефонингиз текширади.

  1. 1

    Квизни тайёрланг

    «Квизларим» бўлимида квизни очинг ёки «Янги квиз» билан яратинг. Ҳар бир саволнинг тўғри жавоби белгиланган бўлсин.

    1-қадам: Квизни тайёрланг
  2. 2

    «Бошлаш» → «Қоғозда»

    Квиз саҳифасида «Бошлаш» тугмасини босинг ва «Қоғозда» ни танланг.

    2-қадам: «Бошлаш» → «Қоғозда»
  3. 3

    Нима чоп этилишини танланг

    Фақат жавоблар варағи (титул), тест китобчаси билан титул ёки жавобни китобчанинг ўзида белгилаш. Ўнг томонда варақ қандай чиқиши кўриниб туради.

    3-қадам: Нима чоп этилишини танланг
  4. 4

    Синфни танланг ва яратинг

    Синф танланса, ҳар бир ўқувчига исми ёзилган варақ чиқади. Синф бўлмаса, «Синфсиз» қолдиринг. Кейин «Яратиш ва чоп этиш» ни босинг.

    4-қадам: Синфни танланг ва яратинг
  5. 5

    Кўриб чиқинг ва чоп этинг

    Чоп этишдан олдин барча саҳифалар кўринади. «Чоп этиш» ни босинг: принтер, қоғоз ўлчами ва нусхалар сони чоп этиш ойнасида танланади. Кейин ҳам тест саҳифасидаги «Чоп этиш» шу ойнани очади.

    5-қадам: Кўриб чиқинг ва чоп этинг
  6. 6

    Ўқувчилар жавобни белгилайди

    Ўқувчиларга айтинг: жавоб доирачасини тўлиқ бўяш энг ишончли; ✓ ёки ✗ ҳам ўқилади, лекин доирачани ташқаридан айлантирмасин. Варақни букламасликни тайинланг.

    6-қадам: Ўқувчилар жавобни белгилайди
  7. 7

    Варақларни текширинг

    Тест саҳифасидаги 2-қадам: «Камера билан» варақларни бирма-бир кўрсатинг ёки «Расм юклаш» билан расмларини юкланг. Натижа дарҳол чиқади.

    7-қадам: Варақларни текширинг

Бошқа йўриқномалар