Натижалар ва тест таҳлили
Ким нечта ечгани, қайси саволлар қийин бўлгани ва ҳар бир ўқувчининг жавоблари.
- 1
Натижаларни очинг
Менюдаги «Натижалар» бўлимида барча ўйин ва тестлар бор. Қоғоз тест саҳифасида — 3-қадам, «Натижалар ва таҳлил».

- 2
Тест таҳлили
Ўртача натижа, энг юқори ва энг паст натижа, баҳолар ҳамда энг кўп хато қилинган саволлар.

- 3
Жавоблар жадвали
Ҳар бир ўқувчи қайси жавобни белгилагани: яшил — тўғри, қизил — хато, «—» — жавоб берилмаган.

- 4
Саволлар кесимида
Ҳар бир саволда нечта ўқувчи қайси вариантни танлагани. Тўғри жавоб 50% дан кам бўлса — мавзуни қайта тушунтириш керак.

- 5
Чоп этинг ва тарқатинг
«Чоп этиш» бутун саҳифани чоп этади. «Ўқувчи варақчалари» — ҳар бир ўқувчига ўз жавоблари; битта A4 вараққа бир нечтаси сиғади.

- 6
Excel
«Excel юклаб олиш» барча натижаларни жадвал қилиб беради.

Бошқа йўриқномалар
- Қоғоз тест: тайёрлаш ва чоп этишЖавоб варақларини чоп этасиз, ўқувчилар белгилайди, телефонингиз текширади.7 қадам
- Варақларни расмга олиб текширишТелефонда олинган расмлардан ҳар бир ўқувчининг бали ўзи ҳисобланади.5 қадам
- Телефон камераси билан текширишЭнг тез йўл: варақларни камера олдида бирма-бир кўрсатасиз, натижалар ўзи ёзилади.5 қадам
- Синф ва ўқувчилар рўйхатиРўйхатни бир марта киритасиз — кейин ҳар бир тестда исмлар ўзи чиқади.5 қадам
- Квиз яратишКитобдаги тестни расмга олсангиз ёки матнини қўйсангиз, саволлар ўзи ажратилади.5 қадам
- Жонли ўйин (синфда)Саволлар катта экранда, ўқувчилар телефонидан жавоб беради, рейтинг жонли кўринади.6 қадам
- Уй вазифаси (мустақил тест)Ҳавола юборасиз — ўқувчилар ўзларига қулай вақтда ечади, натижалар ўзи йиғилади.5 қадам